Ижтимоий тармоқларда “Asalhoney” тахаллуси билан танилган Асал Хўжаева Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Хотин-қизлар бўлимига чақиртирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судида “Asalhoney” – Асал Хўжаева устидан шикоят арзиаси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Хўжаева Асал Матёқубовна Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилди. Асал Хўжаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4.460 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг вояга етмаган фарзанди борлиги сабаб, илтимосига биноан 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси жарима жазосига алмаштирилган эди.
4,080 total views, 16 views today